АсосийЖамият

Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди

Ушбу лойиҳа доирасида Хитой, Германия, Дания каби давлатлардан инновацион технологиялар келтириб ўрнатилган.

'Президент Чустдаги 40 млн долларлик газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуаси билан танишди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Чуст туманидаги “Мегатон” корхонасининг газ-бетон блоки ишлаб чиқариш мажмуасида бўлди.   

Аҳоли сони ўсиб, урбанизация кенгайиб бораётгани сифатли қурилиш материалларига талабни йилдан йилга оширяпти. Мамлакатимизда қурилиш материаллари тармоғи шунга монанд жадал ривожлантирилмоқда. Замонавий технологиялар олиб келиниб, юқори самарадор маҳсулотлар ўзлаштирилмоқда.

“Наманган” эркин иқтисодий зонасида жойлашган, "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган газоблок корхонаси шулардан бири. 40 миллион долларлик ушбу лойиҳа доирасида Хитой, Германия, Дания каби давлатлардан инновацион технологиялар келтириб ўрнатилган. Шу боис, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва самарадорлиги юқори.

Масалан, Германия технологияси энергия тежамкорликни таъминлайди. Бундай газоблокдан қурилган бинони ташқи изоляция қилиш шарт бўлмайди, ичкаридаги иссиқлик ва салқинлик тўрт карра кам йўқотилади. Натижада электр энергияси харажати 45 фоизгача қисқаради.

Ишлаб чиқаришда “Мегатон” корхонасига қарашли “Наманган цемент”нинг 550 маркали цементидан фойдаланилади. Бу орқали қўшилган қиймат занжири яратилган. Корхонада 500 та янги иш ўрни очилган.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги иш жараёни, лаборатория ва маҳсулотларни кўздан кечирди. Мутасаддилар маҳсулот сифати, иссиқ ва совуққа чидамлилиги ҳақида маълумот берди.

– Қурилиш саноатимиз замон талабига мослашиб, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётгани яхши, – деди давлатимиз раҳбари. –  Бундай инновацион технологияларни импорт улуши юқори бўлган бошқа тармоқларда ҳам қўллаш керак. Шунда бозорда рақобат, харидорларда танлов бўлиб, жойларда иш ўрни кўпаяди. Бунинг учун изланувчан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Мазкур корхонада йилига 600 минг метр куб маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бу вилоятда ғиштга бўлган эҳтиёжнинг 28 фоизини қоплаши кутилмоқда.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида автоклав газоблок девори, махсус клей, кимёвий қоришма ва сувоқларни маҳаллийлаштириш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:18

    Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабат билдирган 34 киши жазоланди

    Уларнинг 32 нафари жаримага, 2 нафари эса маъмурий қамоққа олинган.

    '“Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:38

    “Бола ўғриси” ҳақидаги миш-мишлар ёлғон бўлиб чиқди

    ИИББ мазкур ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

    'Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ, Владивосток шаҳрида россиялик ўсмирлар мигрантларни калтаклаганди.

    'Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?

    Тошкент шаҳар ФВБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ берди.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда

    Ҳодиса оқибатда бир неча киши жароҳат олган.

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.