АсосийЖиноят

Тожикистондан газ баллон ичида олиб келинган 66 кг наркотик моддалар савдосига чек қўйилди

Республиканинг 3 та ҳудудида чегара божхона постидан наркотик моддаларни олиб кираётган шахслар қўлга олинди.

Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ Darakchi.uzга хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи  фуқаро бошқарувидаги “Cобалт” русумли автотранспорт воситаси Тожикистон Республикасидан Бешариқ туманида жойлашган “Ровот” чегара божхона постига кириб келган вақтида тўхтатилган. 

Автомашина синчковлик билан кўздан кечирилганда, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 53 дона ўрамда гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги маълум бўлган. Ушбу ўрамларда 50 кг 852 гр “опий” ва 6 кг 927 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланган. 

Ҳудди шундай, Самарқанд вилоятида Ургут туманида яшовчи шахс бошқарувидаги “Гентра” русумли автомашина “Самарқанд-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Тожикистон Республикасидан олиб келинган 981 гр “героин” моддаси борлиги маълум бўлган. 

Яна бир ҳолат, “Андижон – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2106” русумли ака-ука кетаётган автомашина салонидан 1 кг 833 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ажал оғуси келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинганлиги маълум бўлган.

Навбатдаги ҳолатда эса Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи фуқаро 3 кг 949 гр “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида “шартли” харидорга 28 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган. 

Аниқланишича, қирғизистонлик фуқаро ушбу ажал оғусини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан қолдириб кетилган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олган.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 10:15

    Қирғизистонда Ўзбекистонга олиб кетилаётган 34 килограммдан ортиқ наркотик мусодара қилинди

    Ҳозирда мусодара қилинган моддаларнинг аниқ таркибини белгилаш учун суд-кимёвий экспертиза тайинланган.

    '643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 05:16

    643 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағини талон-торож қилганлик ҳолати фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    '“Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди'ning rasmi

    Жиноят 03.06.2026 04:22

    “Tracker”дан қарийб 9 килограмм гашиш топилди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 16:51

    Ўзбекистонда 8 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги биржа қоидалари бузилиши аниқланди

    Ўтказилган ўрганишлар давомида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 170-сон қарори талаблари бузилган ҳолатлар фош этилган.

    'Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 10:41

    Фарғонада 2 килограммдан ортиқ гашишни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди'ning rasmi

    Жиноят 02.06.2026 05:36

    Мудофаа вазирлиги ходими қизга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун қамалди

    Суд ҳужжатларига кўра, эркак нотаниш қизни Оҳангарон шаҳрига олиб кетиш мақсадида ўз автомобилига миндирган.