БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашди. Суҳбат чоғида савдо, инвестиция, таълим, маданият ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Саидовнинг таъкидлашича, учрашув икки мамлакат ўртасидаги мулоқотни чуқурлаштириш ва янги имкониятлар очишга бўлган интилишни тасдиқлади.
Сибига эса томонлар сиёсий мулоқотни қайта тиклаш ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олганини маълум қилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Украина ўртасида сўнгги сиёсий маслаҳатлашув 2021 йил май ойида бўлиб ўтган эди.