АсосийДунё

Туркиялик хонанда Гул Тут балкондан тушиб кетиб вафот этди

Гуллу тахаллуси билан танилган машҳур хонанда 51 ёшда бўлган.

'Туркиялик хонанда Гул Тут балкондан тушиб кетиб вафот этди'ning rasmi

Бугун, 26 сентябрга ўтар кечаси Гуллу тахаллуси билан танилган туркиялик машҳур хонанда Гул Тут уйининг балконидан тушиб кетиб, 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Билдирилишича, хонанда кўп қаватли уйнинг 5-қаватидаги хонадон балконида қизи ва унинг дугонаси билан мусиқа чалаётган пайтида у ердан тушиб кетган.

Ижтимоий тармоқларда хонанданинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Бироқ қўшиқчининг ўғли Туғберк Гултер буни рад этиб, онаси бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганини маълум қилган.

“Бу хабарни қайғу билан эълон қиляпман. Бугун тунда фожиали бахтсиз ҳодисада онам, ҳурматли санъаткор Гуллуни йўқотдик. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз жонига қасд қилиш ҳақидаги миш-мишлар ёлғон”, — дейди хонанданинг ўғли.

Чинаржик тумани полиция бўлими ҳодиса юзасидан тергов бошланганини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:17

    Ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда пенсионер аёлни ваҳшийларча ўлдирди

    У аёлни болта билан уриб ҳушидан кетказган, сўнг пичоқ билан сўйган.

    'Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:56

    Урсула Гертруда фон дер Ляйен Макрон билан махфий ёзишмаларда айбланмоқда

    Европарламент депутати Кинга Гал Еврокомиссия раҳбари ва Франция президенти ўртасидаги ўчириб ташланган хабарлар ҳақида маълум қилди.

    'Инсоният 2055 йилгача Марсда яшашни бошлаши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:19

    Инсоният 2055 йилгача Марсда яшашни бошлаши мумкин

    Илон Маск ўз таxминлари асосида ушбу баёнотни берди.

    'Фаластин президенти дунёга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:55

    Фаластин президенти дунёга мурожаат қилди

    Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида Ғазода юз бераётган урушни “инсониятга қарши жиноят” деб баҳолади.

    'Нью-Йоркда яхши мезбонлик кўрсатмаган Трамп Эрдўғанни “оғзидан бол томиб мақтади”'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:38

    Нью-Йоркда яхши мезбонлик кўрсатмаган Трамп Эрдўғанни “оғзидан бол томиб мақтади”

    Aввалроқ Туркия президенти  Нью-Йоркда Трамп кортежи сабаб тўхтаб қолган эди.

    'Туркияда мудҳиш воқеа юз берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:35

    Туркияда мудҳиш воқеа юз берди

    Икки нафар вояга етмаган бола овқатдан заҳарланиб ҳалок бўлди.