АсосийСпорт

Фабио Каннаваро Тошкентга келди

У Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига номзод сифатида кўрилмоқда.

'Фабио Каннаваро Тошкентга келди'ning rasmi

Жаҳон футболи юлдузи, италиялик мутахассис Фабио Каннаваро мураббийлар штаби аъзолари билан бирга Тошкентга етиб келди.

У футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигига асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, Фабио Каннаваронинг ташрифи музокаралар олиб бориш ва шартнома масалаларини муҳокама қилиш билан боғлиқ.

Унга терма жамоанинг келажакдаги ривожланиш стратегияси ва тайёргарлик режалари тақдим этилиши кутилмоқда.

Фабио Каннаваро — 2006 йилда Италия термаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, ўша йилнинг ўзида “Олтин тўп” соҳиби бўлган ҳимоячи. Мураббийлик фаолияти давомида у Хитой ва Саудия Арабистони клубларида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар