АсосийДунё

Данна Карагусова Марказий Осиёдан коинотга чиққан биринчи аёлга айланади

У Amazon асосчиси ва миллиардер Жефф Безос томонидан ишлаб чиқилган New Shepard ракетасида учади.

'Данна Карагусова Марказий Осиёдан коинотга чиққан биринчи аёлга айланади'ning rasmi

Қозоғистонлик аёл Марказий Осиёдан коинотга саёҳатга чиққан илк аёл бўлади.  Қозоғистон ОАВлари Карагусованинг Инстаграмъдаги саҳифасига таяниб хабар беришича, парвоз 2025 йилнинг октябрь ойида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, парвоз Amazon асосчиси ва миллиардер Жефф Безос томонидан ишлаб чиқилган New Shepard ракетасида бўлиб, 10-12 дақиқа давом этади. Ракета коинот бошланадиган 100 километр баландликка кўтарилади.

Шунингдек, Даннага яна беш йўловчи, бизнесмен Жефф Элгин, муҳандис Клинт Келли III, сериал стартап асосчиси Аарон Нюман, украиналик тадбиркор Виталий Островский ва исми сир қолишни истаган яна бир йўловчи ҳамроҳлик қилади. Парвоз жонли эфирда намойиш этилади.

Компания чипта нархини ошкор қилмаган. Маълумки, ўринни бронь қилиш учун депозит 150 минг долларни ташкил этади, парвознинг ўзи эса 500 минг доллардан 1 миллион долларгача бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    Дунё 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

    'АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 01.06.2026 11:33

    АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

    АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан раҳбариятига можарони юмшатишга қаратилган янги таклиф билан чиққан.