АсосийЖамият

Энди вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режа тақдим этади

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

'Энди вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режа тақдим этади'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг асосий мақсади ҳукумат аъзолари ва маҳаллий ижро ҳокимияти раҳбарларининг коррупцияга қарши курашишдаги масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш, улар томонидан бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтиришдан иборат.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳоким лавозимига номзод тегишли халқ депутатлари Кенгашида номзоди кўриб чиқилаётганда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури билан бир қаторда, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатасида номзоди кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда ўз фаолият дастури билан бирга тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ҳам тақдим этиши белгиланмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши раҳбар лавозимларга тавсия этилаётган шахсларнинг давлат хизматини очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширишга бўлган масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:16

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республикада ҳарорат кечагидан бироз иссиқроқ бўлади.

    'Mетро бекатида чақалоқ дунёга келди'ning rasmi

    Жамият 06.10.2025 21:52

    Mетро бекатида чақалоқ дунёга келди

    Аёлга поездларни кутиб олиш ва жўнатиш бўйича навбатчи ходима фарзандини соғ-омон дунёга келтиришига яқиндан кўмаклашган.

    'Спорт билан шуғулланадиган ўзбекистонликлар статистикаси эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 06.10.2025 19:49

    Спорт билан шуғулланадиган ўзбекистонликлар статистикаси эълон қилинди

    Кўрсаткичлар уй хўжаликларининг танланма кузатувлари асосида шакллантирилган.

    'Президент Исмоил Жўрабековнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият 06.10.2025 13:06

    Президент Исмоил Жўрабековнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

    Давлат раҳбари атоқли давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан марҳумнинг хонадонига ташриф буюрди.

    'Энди мурожаатларни электрон тарзда беришингиз мумкин'ning rasmi

    Жамият 06.10.2025 10:48

    Энди мурожаатларни электрон тарзда беришингиз мумкин

    Хўш, ушбу платформани қандай Афзалликлари бор?

    'Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда яна 1 ўринга чиқди'ning rasmi

    Жамият 06.10.2025 10:00

    Тошкент ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда яна 1 ўринга чиқди

    22 сентябрь куни ҳам Тошкент шунга ўхшаш анти-рекордни қайд этган эди.