АсосийЖамият

Ўқувчиларнинг пешонасига “2” қўйган ўқитувчи жазоланди

Ҳолат Олмалиқ туманида содир бўлган.

'Ўқувчиларнинг пешонасига “2” қўйган ўқитувчи жазоланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги 7-мактабда инглиз тили ўқитувчиси 3-синф ўқувчиларининг пешонаси ва юзига “икки” баҳо қўйиб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича шу куннинг ўзида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат ўз тасдиғини топган. Ўқитувчи дарс тайёрламаган ўқувчиларни жазолаш мақсадида мазкур ҳолатни содир этгани аниқланган.

Билдирилишича, ўқитувчининг ёшлиги ва тажрибасизлиги ҳамда қилган ишидан пушаймонлиги сабабли тушунтириш хати асосида унга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:37

    Ўзбекистонда қирқ мингдан ортиқ фуқаро бир марталик нафақа олди

    Фуқароларга 47,9 миллиард сўм миқдорида пул маблағи тўланган.

    'Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:27

    Метрода туғилган чақалоққа бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи карта берилди

    Чақалоқ кеча, 6 октябрь куни Ғафур Ғулом метро бекатида дунёга келган.

    'Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга нега борди?

    Президент Администрацияси раҳбари Нукусда ўтказилаётган тиббий ташаббусларда иштирок этди ва маҳаллий аҳоли саломатлиги ҳолати билан танишди.

    'O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:16

    O‘FA терма жамоа аъзоларига BYD совға қилганлиги учун 340 минг АҚШ доллари жарима тўлайди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси Қатар билан ўйиндан сўнг майдонга автомобиль олиб чиқиб, AFC қоидаларини бузди.

    'Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:00

    Сенат Фарғонадаги мактаб директори билан боғлиқ ҳолатни назоратга олди

    Жамиятдаги бундай ҳолатлар давлат идораларига бўлган ишончга путур етказмаслиги учун парламент назоратининг аҳамияти катта экани қайд этилмоқда.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:16

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республикада ҳарорат кечагидан бироз иссиқроқ бўлади.