АсосийСиёсат

Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?

Эсингизда бўлса керак давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Озорбайжонда бўлиб турибди.

'Мирзиёев Озорбайжонда нималар қилябди?'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Габала шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари  матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва бошқа расмий шахслар ҳам қатнашган.

Кун тартибига мувофиқ, ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, амалий шерикликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Озарбайжон Президентига қадимдан Буюк ипак йўлидаги муҳим савдо ва маданият марказларидан бири бўлган Габала шаҳрида саммит юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирган.

"Сизнинг бевосита ташаббусингиз билан биз охирги йилларда замонавий Озарбайжоннинг кўплаб ҳудудларига ташриф буюрдик. Гўзал Қорабоғ кун сайин обод бўлаётганига, Шуша, Хонкенди, Ағдам шаҳарларидаги улкан бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўлдик. Албатта, яқин дўстларингиз сифатида бу ижобий жараёнлар бизларни жуда қувонтиради", — дейди давлат раҳбари.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланган Тинчлик декларатсияси ташкилот мамлакатларига савдо, иқтисодиёт, транспорт ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланган.

Давлат раҳбари, шунингдек, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга ТДТга самарали раислик қилгани ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирган.

Саммит кун тартибига ўтар экан, Ўзбекистон етакчиси бугунги халқаро вазиятга қисқача тавсиф берган.

Ўзбекистон раҳбари жаҳоннинг қудратли давлатларининг адолатли дунё тартиботини шакллантириш, ўзаро ишонч ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги интилишлари ва янги режаларини олқишлаган.

Глобал вазиятни чуқур таҳлил қилиш ва зарур қарорлар қабул қилиш мақсадида ТДТ мамлакатлари ташқи сиёсий идоралари ва махсус хизматлари раҳбарларининг қўшма учрашувларини ўтказиш ва бундай форматдаги биринчи йиғилишни келгуси йилда Самарқанд шаҳрида Судья этиш таклиф қилинган.

Ўзбекистон етакчиси қисқа муддатда жадал ривожланиб бораётган нуфузли халқаро тузилмалар қаторига кирган Туркий давлатлар ташкилотининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Олий даражадаги сиёсий мулоқот кенгайиб, ўзаро ишонч мустаҳкамланиб бораётгани, қўшма лойиҳалар ва гуманитар дастурлар фаол амалга оширилаётгани бундан далолат конституциявий.

Бугунги кунда ТДТ доирасида 35 дан ортиқ йўналишда амалий ҳамкорлик қилинмоқда. Ўзаро савдо ҳажми барқарор ошиб бормоқда ва 2030 йилга бориб икки баробар кўпайиши кутилмоқда. 

Давлат раҳбари ўз нутқининг асосий қисмида амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг аниқ масалаларига тўхталган.

Ташкилотнинг нуфузи ва салоҳиятини ошириш, яқин истиқболда унинг самарали ҳамкорлик майдони сифатидаги ролини кучайтириш устувор вазифа экани таъкидланган.

“Бу борада Туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлик тўғрисидаги битимни тезроқ келишиб, қабул қилиш тарафдоримиз. Албатта, бу муҳим битим ҳамкорлигимизни ривожлантириш йўлида асосий сиёсий ҳужжат сифатида қардош халқларимизни янада яқинлаштириш, амалий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади”, - дейди мамлакат етакчиси.

 

Кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва жадаллаштириш мақсадида Туркий давлатлар ташкилотини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича алоҳида "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Ушбу ҳужжатларда қуйидаги аниқ йўналиш ва чора-тадбирларни акс эттириш зарурлиги қайд этилган.

 

Биринчидан, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш.

 

Ўзбекистон Президенти яқин истиқболда ТДТ доирасида савдо, бизнес ва ўзаро инвестициялар учун энг қулай шароитлар, ҳуқуқий асос ва инфратузилма яратишни назарда тутадиган Янги иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириш муҳимлигини яна бир бор таъкидланган.

 

Амалий ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш, хусусан, Туркий инвестиция жамғармаси доирасидаги режаларни келишиш мақсадида Туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича доимий кенгашини таъсис этиш муҳимлиги қайд этилди. Доимий асосда фаолият юритадиган ушбу тузилмага Ташкилот мамлакатлари Бош вазирларининг ўринбосарлари раҳбарлик қилиши мумкин. Кенгашнинг Лойиҳа офисини Тошкент шаҳрида жойлаштириш таклиф этилган.

Ўзбекистон раҳбари таъкидлаганидек, қуйидаги масалалар Кенгашнинг доимий эътиборида бўлиши керак:

Туркий давлатлар Саноат альянсини тузиш ва шу орқали машинасозлик, тоғ-конь саноати, электротехника, нефть-кимё, фармацевтика, енгил, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суришга кўмаклашиш;

ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ва техник регламентларни яқинлаштириш мақсадида "Туркий яшил йўлаклар" электрон тизимини жорий этиш;

"яшил" энергетика, "яшил" водород ва аммиак бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, илғор технологиялар, стандартлар ва ваколатларни жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий этиш учун "Яшил трансформация" консорциумини Судья этиш;

стратегик минераллар хомашё базасини ривожлантириш асосида қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Шу билан бирга, "хомашё - қайта ишлаш - илм ва технологиялар - тайёр маҳсулот" тамойили асосида амалий ҳамкорлик дастурини қабул қилиш муҳимлиги таъкидланган.

Иккинчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Мавжуд салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда, ТДТ мамлакатлари органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича жаҳон етакчиларига айланиши мумкин.

ФАО таҳлилига кўра, бугунги кунда жаҳон органик маҳсулотлар бозори ҳажми 225 миллиард доллардан ошади ва келажакда бу кўрсаткич ҳар йили 10 фоизга ўсиши кутилмоқда 

Сифатли ва харидоргир органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун илмий-тадқиқот ва селекция, саноат кооперацияси ва логистика алоқаларини кучайтириш зарурлиги таъкидланган.

Келажакда органик маҳсулотларимиз жаҳон бозорига ягона бренд билан чиқиши мумкин. Бу борада қишлоқ хўжалиги вазирларимиз назоратида Эксперт ишчи гуруҳини Судья этиб, дастлабки “пилот” лойиҳаларни саралаш ва мамлакатларимизда амалга оширишни таклиф этамиз, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Учинчидан, транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва халқаро транзит йўлакларини ривожлантириш соҳасида мувофиқлаштирилган сиёсатни амалга ошириш.

Мамлакат етакчиси Ўрта коридорни изчил ривожлантиришборасидаги режаларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишнинг рақобатбардошлигини таъминлаш ва бизнес ҳамжамияти учун энг қулай шароитлар яратиш муҳим эканини таъкидланган.

Шу маънода, мақбул транзит тарифларини қўллаш, замонавий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли божхона тартиб-таомилларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўрта коридор қурилаётган Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли ва истиқболли Трансафғон йўлаги билан боғланса, улкан минтақада кўп тармоқли, стратегик магистраль йўллар тизими яратилади.

Транспорт соҳасига оид бу ташаббусларнинг барчаси 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Мултимодал ташувлар бўйича халқаро форум доирасида атрофлича муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Тўртинчидан, кенг кўламли саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун самарали молиявий воситаларни жорий этиш. 

Ўзбекистон Президенти Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш, ИТБ, ЭТТБ ва бошқа халқаро ҳамда миллий молия институтлари билан Стратегик ҳамкорлик дастурини қабул қилиш ташаббусини илгари сурган.

Бешинчидан, барқарор ривожланишнинг муҳим драйверларига айланаётган сунъий интеллект, рақамлаштириш ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш.

Ушбу йўналишлардаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида сунъий интеллект ва креатив иқтисодиёт соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш таклиф этилган.

Давлат раҳбари Ўзбекистонда Туркий дунё халқаро кўргазмасини ўтказиш ташаббусини илгари сурган.

Олтинчидан, "Жаҳолатга қарши – маърифат" тамойили асосида илм-фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш.

2025-2026 йилларда мамлакатимиз 100 дан ортиқ таълим муассасаларини бирлаштирган Туркий университетлар иттифоқига раислик қилиши таъкидланди. Келгуси ҳафта Тошкентда иттифоқнинг Бош ассамблеяси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон раислик даврида "Туркий илм-фан ва инновациялар кунлари"ни ўтказиш ниятида.

Ўзбекистон Президенти илм-фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтидорли олимларнинг тадқиқотларини рағбатлантириш мақсадида мамлакатимизда Туркий давлатлар халқаро университети ўз фаолиятини бошлаётганини маълум қилди. Давлатимиз раҳбари унинг негизида Қўшма тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқишни таклиф этган.

Еттинчидан, ёшлар орасида ёт ва бузғунчи ғоялар тарқалишининг олдини олиш.

Шу муносабат билан Туркий давлатлар маконида экстремистик ва радикал мафкурага қарши курашиш бўйича Ҳаракатлар режасини қабул қилиш таклиф этилган.

Ўзбекистон, шунингдек, исломофобиянинг барча кўринишларига қарши курашишга қаратилган яқин мулоқотни давом эттиради.

Бундан ташқари, Ташкилот доирасида ёшлар ўртасида экологик билимлар бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

збекистон етакчиси яна бир муҳим масалага эътибор қаратди.

Биз келгуси йилда буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг 585 йиллиги ҳамда улуғ озарбайжон шоири Низомий Ганжавий таваллудининг 885 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ана шу мумтоз сиймоларнинг инсонпарварлик, ўзаро дўстлик ва бирдамлик ҳақидаги ғоялари, бебаҳо адабий меросини кенг тарғиб этиш мақсадида “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди – Туркий дунё маънавий ҳаётида” мавзусида халқаро илмий конференция ўтказишни таклиф этамиз, - дейди давлат раҳбари.

Йиғилишда хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳам сўзга чиқди.

Саммит якунида Ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қўшма қарор ва ҳужжатлар тўплами қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар