АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди

Австрия пойтахти Вена шаҳрида БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтмоқда.

'Ўзбекистон делегацияси БМТ комиссияси сессиясида биринчи бўлиб миллий маъруза билан чиқди'ning rasmi

Ташкилот маълумотларига кўра, тадбирда дунёнинг 170 дан ортиқ давлатидан вазирлар, расмийлар ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Жорий йил апрель ойида Ўзбекистон мазкур комиссияга илк бор аъзо бўлган эди. Сессия доирасида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси миллий маъруза билан иштирок этди.

Маълум қилинишича, маърузада мамлакатда жиноятчилик профилактикаси, одил судлов тизими, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилган.

Саида Мирзиёева ўз нутқида кибержиноятчилик, коррупция ва оилавий зўравонлик каби таҳдидларга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Сессия доирасида Ўзбекистон делегациясининг Австрия парламенти раҳбарияти билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди. Хусусан, Австрия Федерал кенгаши раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан мулоқотларда икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Моника Жума билан учрашди.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТнинг мазкур тузилмаси ўртасидаги ҳамкорлик, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашди.

Учрашувда хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 16:09

    Ўзбекистон тоғ-кон соҳасига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилмоқчи

    2025 йилда йирик тоғ-кон саноати корхоналарида рақамли ечимлар ҳисобига 7,3 триллион сўм операцион харажатлар тежалган ва маҳсулот таннархи 9,1 фоизга қисқарган.

    'Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 09.06.2026 02:38

    Олмалиқдаги 2,7 миллиард долларлик мис лойиҳаси бўйича янги вазифалар белгиланди

    Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари ижроси ва истиқболдаги режалар юзасидан ахборот берилди.

    'Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:47

    Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини ҳимоя қилишнинг янги тизимига ўтади

    Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа соҳасидаги айрим масалалар юзасидан ўтказилган тақдимот билан танишди.

    'Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди'ning rasmi

    СИËСАТ 08.06.2026 17:14

    Олийгоҳ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича янги чоралар белгиланди

    2026 йилда республика олийгоҳларини 320 минг нафар талаба битириши кутилмоқда.

    'Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 15:53

    Мирзиёев: Россия Ўзбекистон учун вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчидир

    Давлат раҳбари сўнгги ўн йилда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4 миллиард доллардан 13 миллиард долларгача ошганини маълум қилди.

    'Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди'ning rasmi

    СИËСАТ 05.06.2026 03:14

    Мирзиёев ва Путин Санкт-Петербургда учрашди

    Томонлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.