АсосийСИËСАТ

Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатида мавжуд муаммоларга эътибор қаратиб, сўнгги тўққиз йилда республика саноати ўртача 6,3 фоизга ўсган бўлса, кимё тармоғида бу кўрсаткич 3 фоизга ҳам етмаётганини қайд этди.

'Мирзиёев кимё саноатидаги муаммоларни танқид қилди'ning rasmi

Таъкидланишича, кимё маҳсулотлари импорти ошиб, йилига 4,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички талабнинг ҳатто 60 фоизини ҳам қоплай олмаяпти.

Йиғилишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаётгани, кимё саноатида бир ишчига тўғри келадиган қўшилган қиймат бошқа давлатларга нисбатан 2–3 баравар камлиги ҳам қайд этилди.

Президент “Ўзкимёсаноат” АЖ асосан ўз тизимидаги йирик корхоналар билан ишлаётгани, соҳадаги 5 мингдан ортиқ корхона билан тизимли мулоқот ва уларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганиш ишлари сустлиги учун танқид қилди.

Шу боис давлат раҳбари кимё саноати корхоналари вакиллари билан шахсан учрашиб, соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилишга қарор қилганини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар