7 октябрь куни Канада Бош вазири Марк Карни билан учрашуви олдидан матбуот анжуманида сўзга чиққан АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинадаги уруш Яқин Шарқдаги Ғазо можаросидан ҳам мураккаброқ экани ҳақида баёнот берди.
“Мен бу можарони ҳал қилиш осон бўлади, деб ўйлагандим. Чунки Путиннинг ўзи билан муносабатларимиз яхши эди. Аммо бу ҳолатдан ҳафсалам пир бўлди”, — деди Трамп.
У, шунингдек, яқин кунларда Жанубий Кореяда Хитой раиси Си Сзинпин билан учрашишни режалаштираётганини билдирди ва АҚШ ҳукумати ишидаги узилишлар учун Демократик партияни айблади.
Шунингдек, Трамп сўнгги баёнотларида Украинага нисбатан нейтраллик позициясини ўзгартираётгани сезилмоқда. У 6-октабр куни Украинага Tomahawk қанотли ракеталарини бериш масаласида қарор қабул қилганини айтди. Россия эса бу ёрдам урушнинг боришини ўзгартира олмаслигини билдирди.