АсосийДунё

Пентагон АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун янги қирувчи самолёт лойиҳасини тасдиқлади

Дастлабки серияли Ф/А-ХХ самолётлари 2030 йилларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

'Пентагон АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун янги қирувчи самолёт лойиҳасини тасдиқлади'ning rasmi

Пентагон АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари учун янги қирувчи самолёт лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги қарорни уруш вазири Пит Хегсет 3 октябрь куни қабул қилган.

Таъкидланишича, F/A-ХХ палуба самолётини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компания шу ҳафтанинг ўзидаёқ танлаб олинади. Тендерда Boeing ва Northrop Grumman корпорациялари иштирок этмоқда. Янги қирувчи самолёт 1990 йиллардан бери қўлланиб келинаётган F/A-18Е/Ф Super Hornet қирувчи самолётлари ўрнини эгаллайди.

Маълумотларга кўра, Ф/А-ХХ дастури АҚШнинг Хитой билан рақобатдаги устунликларини таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, узоқ масофага уча оладиган, кам сезилувчи ва учувчисиз учиш аппаратлари билан ҳамкорликда ишлаш имкониятига эга ҳаво кемасини яратишни назарда тутади.

Илгари лойиҳани амалга ошириш Пентагон ва Конгресс ўртасидаги молиялаштириш бўйича келишмовчиликлар туфайли кечиктирилган эди. Натижада, Конгресс йирик солиқ-бюджет чора-тадбирлари тўплами доирасида 750 миллиард доллар, шунингдек, дастурни тезлаштириш учун 2026-молиявий йилга қўшимча 1,4 миллиард доллар ажратишни маъқуллаган.

Дастлабки серияли Ф/А-ХХ самолётлари 2030 йилларда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Ҳозирги F/A-18 самолётлари эса 2040 йилларгача хизматда бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 18:32

    Покистон ва Афғонистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда 11 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

    Қуролли тўқнашув Афғонистон чегараси яқинидаги Оракзай туманида юз берган.

    'Трамп Нетаняхуни қоралади'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 18:11

    Трамп Нетаняхуни қоралади

    У Нетаняхунинг совуққонлигини танқид қилди.

    'Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 17:51

    Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди

    Ҳолатни Бош консулхона ўз назоратига олган.

    'Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 15:23

    Трамп Украина можаросини ҳал қилиш Ғазодагидан ҳам мураккаб эканлигини айтди

    АҚШ президенти Украинадаги урушни тўхтатиш осон бўлади деб ўйлаганини, аммо реал вазият бошқача чиқаётганини тан олди.

    'Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 14:09

    Энергетик ичимликлар ва ширинликларда ҳам наркотиклар аниқланмоқда

    Замонавий наркотиклар оддий ичимлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида яширинган бўлиши мумкин.

    'Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.10.2025 09:45

    Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

    Эндиликда ҳижобда юриш ёки юрмаслик аёлларнинг шахсий танлови бўлади.