Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил 10 октябрдан амал қилувчи янги валюта курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ доллари сўмга нисбатан яна қимматлашди.
Янги курсларга кўра:
1 доллар — 12 123,38 сўм (+51,35 сўм)
1 евро — 14 094,64 сўм (+77,81 сўм)
1 рубль — 149,19 сўм (+1,18 сўм)
Шу билан бирга, сўнгги ойларда сўмнинг доллар ва евро каби асосий валюта бирликларига нисбатан босқичма-босқич қадрсизланаётгани кузатилмоқда.
Бу эса импорт харажатлари, ташқи қарз ва ички бозордаги айрим товарлар нархига таъсир кўрсатиши мумкин.