АсосийДунё

Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучайди

Икки давлат ўртасидаги 2600 километр узунликдаги чегара чизиғидаги барча ўтиш пунктлари вақтинча ёпилган.

'Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучайди'ning rasmi

Покистон Ислом Республикаси Афғонистон билан чегарадаги кескин вазият фонида ўз ҳарбий кучларини юқори жанговор тайёргарлик ҳолатига келтирди.  Икки давлат ўртасидаги 2600 километр узунликдаги чегара чизиғидаги барча ўтиш пунктлари вақтинча ёпилган, трансчегаравий савдо эса тўхтатилган. Бу ҳақда “Zamon.uz” хабар берди.

Маълум қилинишича, бу қарор ўтган ҳафта охирида содир бўлган қуролли тўқнашувлардан сўнг қабул қилинган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Энаятуллоҳ Ховаразмий эса вазиятни изоҳларкан, “Покистон томони Афғонистон ҳудудий яхлитлигини яна бузишга уринса, бизнинг қуролли кучларимиз қатъий жавоб қайтаришга тайёр”, — дея баёнот берди.

Аввалроқ, 11 октябрь куни Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида ўт алмашинуви бошланган, сўнгра Афғонистон ҳаво кучлари Покистоннинг Лоҳур шаҳрига зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. TOLO News маълумотига кўра, тўқнашувларда камида 58 нафар покистонлик аскар ҳалок бўлган.

Исломобод эса ўз навбатида 200 нафар жангари йўқ қилингани, 19 та террор объекти нишонга олингани ва Афғонистонда Покистонга ҳужум уюштирган экстремистларга ёрдам кўрсатган танк батальони штабидан зарба берилганини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ҲАМАС гаровдаги барча исроилликларни озод қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:45

    ҲАМАС гаровдаги барча исроилликларни озод қилди

    Уларни озод қилиш икки босқичда амалга оширилди.

    'Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:11

    Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди

    Оилавий зўравонлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони ошмоқда.

    'Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:15

    Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади

    Терма жамоа Малайзияда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида кучли рақиб билан беллашади.

    'Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:37

    Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади

    У қарийб 4 кг тилла буюмларни ўғирлаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати юзлаб миллион гривнага баҳоланмоқда.

    'Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:01

    Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди

    Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.

    'Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:43

    Шимолий Корея қудрати яна чўққида — Ким Чен Ин нимани режалаштирмоқда?

    Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескин рақобат Шимолий Корея қудратини оширмоқда.