АсосийЖамият

Солиқ қўмитаси шубҳали “тадбиркор”лар рўйхатини эълон қилди

2025 йилнинг ўзида фаолиятида шубҳали ҳолатлар кузатилган 902 та “тадбиркор” аниқланган.

'Солиқ қўмитаси шубҳали “тадбиркор”лар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси тадбиркорларни норасмий субъектлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди.

Қўмита сайтида норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7 522 та субъект рўйхати эълон қилди. Бу орқали бизнесменлар ҳамкорининг қанчалик ишончли эканини текшириб олиши мумкин.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг ўзида фаолиятида шубҳали ҳолатлар ва нақдлаштириш кузатилган 902 та “тадбиркор” аниқланган.

Контрагентларнинг ишончлилигини аниқлашда молиявий ҳисоботларни, Солиқ қўмитасининг расмий веб-саҳифасида реестрда борлигини, офис ва омборларнинг мавжудлигини, ҳамкорнинг ижтимоий тармоқда борлиги ва бошқа мавжуд маълумотларни текшириш тавсия этилди.

Таъкидланишича, тадбиркорнинг ҳамкорида норасмий иқтисодий фаолият юритганлик ҳолатлари аниқланса, солиқ органлари айрим операцияларни эътиборга олмасликка ҳамда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини ўзгартиришга ҳақли.

Бундай субъектлар билан ҳамкорлик қилиш солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида ҳам қаралиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Пойтахтда мактаб аланга ичида қолди

    Ёнғин Мирзо Улуғбек туманида жойлашган мактабларнинг бирида содир бўлган.

    'Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:22

    Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби шакллантирилди

    Ҳукумат қарори билан нафақага чиқиш ҳуқуқини берувчи муассасалар, лавозимлар ва ишларга бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

    '“Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:58

    “Ўзбекистон почтаси” АЖ хусусийлаштирилгани ҳақидаги хабар рад этилди

    Аввалроқ UzPost почта операторидаги давлат улуши хусусийлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    'Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:20

    Тошкентда 4-синф қиз 5 та бола томонидан калтакланганига расмий изоҳ берилди

    Билдирилишича, ҳолат Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган.

    'Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:44

    Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:41

    Андижонда Nexia ҳайдовчиси икки вояга етмаган пиёдани уриб юборди

    ЙТҲ тартибга солинмаган пиёдалар йўлагида содир бўлган.