АсосийДунё

Россия мигрантлар учун вақтинчалик яшаш квотаси миқдорини қисқартирмоқчи

Ҳукумат 2026 йил учун жами 3802 та вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини ажратган.

'Россия мигрантлар учун вақтинчалик яшаш квотаси миқдорини қисқартирмоқчи'ning rasmi

Россия ҳукумати 2026 йилда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини қисқартиради. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг фармойишига таяниб, ТАСС хабар берди.

“2026 йилга қадар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш ҳудудлар бўйича тақсимлансин, шунингдек, 3802 та квота белгилансин”, дейилади ҳужжатда. 

Шундай қилиб, 2026 йил учун Россия ҳукумати жами 3802 та вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини ажратган. Жорий йилда 5500 та лицензия берилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 10 мингдан ортиқ бўлган.

“Квота миқдори ҳар бир ҳудуддаги миграция ҳолати ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий таклифлар асосида белгиланади. Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган миграция вазияти таҳлилига кўра, 2025 йилда барча ҳудудларда квотадан паст даражада фойдаланилган. Биринчи навбатда, талабнома берувчиларнинг белгиланган мезонларга жавоб бермагани аниқлаган. Шундай қилиб, 2025 йилнинг январь-июль ойларида белгиланган квотанинг атиги 17,5 фоизидан фойдаланилган”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучайди'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 20:21

    Покистон ва Афғонистон ўртасида кескинлик кучайди

    Икки давлат ўртасидаги 2600 километр узунликдаги чегара чизиғидаги барча ўтиш пунктлари вақтинча ёпилган.

    'ҲАМАС гаровдаги барча исроилликларни озод қилди'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 17:45

    ҲАМАС гаровдаги барча исроилликларни озод қилди

    Уларни озод қилиш икки босқичда амалга оширилди.

    'Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 16:11

    Ўзбекистонда 8 ойда 300 нафарга яқин киши оилавий зўравонлик учун судланди

    Оилавий зўравонлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилганлар сони ошмоқда.

    'Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 10:15

    Ўзбекистон бугун Уругвайга қарши майдонга тушади

    Терма жамоа Малайзияда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувида кучли рақиб билан беллашади.

    'Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 09:37

    Мянмада эркак 9 кун туннель қазиб, олтин ўғирлади

    У қарийб 4 кг тилла буюмларни ўғирлаган бўлиб, уларнинг умумий қиймати юзлаб миллион гривнага баҳоланмоқда.

    'Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 02:01

    Коса­тка­лар Португалия соҳилида яхтани чўктириб юборди

    Яхтада беш кишилик оила — эр-хотин ва уларнинг 8, 10 ҳамда 12 ёшли уч қизи бўлган.