АсосийДунё

Мадагаскар президенти мамлакатдан қочиб кетди

Хўш, бунга нима сабаб бўлган?

'Мадагаскар президенти мамлакатдан қочиб кетди'ning rasmi

Мадагаскар президенти Андри Ражоэлина 12 октябрь куни ёшлар бошчилигидаги оммавий норозиликлар ва армиянинг бир қисмини намойишчилар тарафига ўтиши ортидан мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда мухолифат раҳбарлари ва расмий манбалар Reaturs’га маълум қилган.

Мухолифат етакчиси Ситени Рандрианасолониако парламентдаги чиқишида Ражоэлина Францияга тегишли ҳарбий самолёт орқали мамлакатдан олиб чиқилганини айтди. Ҳарбий манбага кўра, у Цент-Мари аэропортидан вертолёт орқали олиб кетилиб, Casa самолётига ўтказилган.

Президент халққа йўллаган видеомурожаатида ўз ҳаётига хавф туғилгани сабабли хавфсиз жойга кетишга мажбур бўлганини билдирган. У қаэрдалигини ошкор қилмаган бўлса-да, “Мадагаскарни вайрон қилишга йўл қўймаслигини” таъкидлаган. Дипломатик манбалар унинг истеъфо беришни рад этганини билдирган.

Франция президенти Эммануэл Макрон эса Ражоэлинага қочишда ёрдам бергани ҳақидаги даъволарни ҳозирча тасдиқламади, аммо Мадагаскарда конституциявий тартиб сақланиши зарурлигини қайд этди.

“З авлод” норозиликлари ва тартибсизликлар

Сентябрь охиридан бошлаб Мадагаскарда “З авлоди” номи билан танилган ёшлар ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бошлади. Дастлаб сув ва электр таъминотидаги муаммоларга норозилик билдирган намойишчилар кейинчалик президент, парламент ва сайлов комиссиясининг истеъфосини талаб қилишди.

Тартибсизликлар натижасида бир нечта давлат идоралари, савдо марказлари ва банклар вайрон қилинди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлар билан жавоб берди. БМТ маълумотларига кўра, илк тўрт кун ичида камида 22 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиғи жароҳатланган.

Ҳозирча мамлакатда вазият беқарорлигича қолмоқда. Ражоэлина расман истеъфо бермаган бўлса-да, унинг тақдири ва сиёсий келажаги номаълумлигича қолмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'НАТО раҳбари Россиянинг сувости кемасини “мазах қилди”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:37

    '20 дан ортиқ давлат етакчилари урушга расман нуқта қўйди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:06

    20 дан ортиқ давлат етакчилари урушга расман нуқта қўйди

    Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳрида ўтказилган халқаро саммитда қандай келишувлар амалга оширилди?

    '“З авлод” нега “бош кўтаряпти”?'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:53

    “З авлод” нега “бош кўтаряпти”?

    Марокашдан то Перу, Непал ва Мадагаскаргача дунёнинг турли бурчакларида ёшлар норозилик намойишларига чиқмоқда.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 01:43

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 34 даража иссиқ бўлади.

    'Россия мигрантлар учун вақтинчалик яшаш квотаси миқдорини қисқартирмоқчи'ning rasmi

    Дунё 13.10.2025 22:25

    Россия мигрантлар учун вақтинчалик яшаш квотаси миқдорини қисқартирмоқчи

    Ҳукумат 2026 йил учун жами 3802 та вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини ажратган.