АсосийДунё

НАТО раҳбари Россиянинг сувости кемасини “мазах қилди”

Россия бунга қандай жавоб қайтарди?

'НАТО раҳбари Россиянинг сувости кемасини “мазах қилди”'ning rasmi

Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари 7–9 октябрь кунлари “Новороссийск” номли Россиянинг дизель-электр сувости кемасини Ла-Манш орқали кузатди.

Кейинроқ Нидерландия мудофаа вазирлиги кеманинг Шимолий денгизда тортиб кетилаётганини билдирган.

Россия Қора денгиз флоти кема техник муаммолар сабаб юзага чиққани ҳақидаги даъволарни рад этди. Расмий баёнотда Ла-Манш бўғозидан ўтиш қоидалари асосида сатҳда ҳаракатланганини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Марк Рутте эса вазиятни кулгили тарзда изоҳлаб, бу ҳолатни “Қизил Октябрь ортидан қувиш” романидан “яқин атрофдаги устани излаш”га ўхшатди.

У Россиянинг Ўрта ер денгизидаги ҳарбий-денгиз кучлари деярли йўқолганини ҳам қўшимча қилди.

Telegram'даги ВЧК-ОГПУ канали келтирган маълумотларга кўра, сувости кемасининг бортида ёнилғи сизиши аниқланиб, портлаш хавфи юзага келган.

    Бошқа янгиликлар