АсосийЖамият

Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди

Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

'Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди'ning rasmi

Шакар ва сут маҳсулотлари нархлари тушиши ортидан жаҳон озиқ-овқат товарлари нархларининг асосий кўрсаткичи сентябрь ойида бироз пасайган. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳисоботида эълон қилди.

Ҳисоботда маълум қилинишича, дон нархи август ойига нисбатан 0,6 фоизга пасайган. Бунга халқаро буғдой нархларига талабнинг пасайгани ва асосий ишлаб чиқарувчи мамлакатлардаги мўл ҳосил туфайли кетма-кет учинчи ой камайиши омили сабаб бўлган. Шунингдек, маккажўхори нархлари ҳам юқори таклиф ва Аргентинада дон экспортига солиқ вақтинча тўхтатилгани туфайли пасайган. Филиппин ва Африка мамлакатлари томонидан харидларнинг қисқариши гуруч нархи 0,5 фоизга камайишига олиб келган.

Малайзиядаги пальма мойи захираларининг юқорилиги ва Аргентинадан экспортга мўлжалланган соя мойи ҳажмининг ортиши ўсимлик мойлари нархининг 0,7 фоизга пасайишига олиб келган. Шу билан бирга, кунгабоқар ва рапс мойлари нархлари бироз ошган. 

Гўшт нархи август ойига нисбатан 0,7 фоизга ошиб, янги рекорд даражага чиққан. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,6 фоизга юқори. Ўсиш, асосан, қорамол ва қўй гўшти нархларининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, чўчқа ва парранда гўшти нархлари деярли ўзгармаган. Нархнинг кескин тебраниши АҚШда ички таъминот чеклангани ва импорт учун қулай нарх билан боғлиқ.

Сут маҳсулотлари нархи ҳам 2,6 фоизга камайган. Халқаро сариёғ нархлари 7,0 фоизга тушган. Бу Шимолий яримшардаги музқаймоққа бўлган талабнинг камайиши ва Океанияда ишлаб чиқаришнинг ортишига боғлиқ. Қуруқ сут нархлари ҳам асосий импортёрлар томонидан талабнинг сусайиши ва экспортчилар ўртасидаги рақобат кучайиши туфайли пасайган. Пишлоқ нархи ҳам бироз тушган.

Бразилияда кутилганидан кўп шакар ишлаб чиқариш, Ҳиндистон ва Таиландда об-ҳавонинг қулай кечаётгани ҳамда экин майдонларининг кенгайгани сабаб шакар нархи август ойига нисбатан сентябрда 4,1 фоизга пасайган. Бу 2021 йил март ойига солиштирганда энг паст даражага тушган.

Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:04

    Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади

    “13+” чеклов тизими 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тааллуқли.

    'Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:18

    'Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:04

    Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади

    Улардан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорлардаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

    'Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:04

    Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди

    Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.

    '“Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:33

    “Ташаббусли бюджет” учун келгуси йилда яна 1 мингта лойиҳага 500 млрд сўм ажратилади.

    Президент маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2 баробар қисқарди

    Президент раислигида маҳалла тизимидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.