АсосийЖамият

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Мазкур кўрсаткич 9 ой давомида юзага келган.

'Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги ерларига 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу муддат ичида қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш борасида 90 мингга яқин назорат тадбири ўтказилган. Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимларидаги мутахассислар томонидан эса 13 095 та текширув ўтказилиб, аниқланган қонунбузарликлар бўйича 7 мингга яқин маъмурий жарима қўлланган.

Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда ҳам 1 980 та ҳолатда 321 гектар ер майдонида қонунбузилишлар фош бўлди. Ерларни ўзбошимчалик билан қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарган жисмоний ва юридик шахсларга 183 миллиард 326 миллион сўм миқдорида зарар ҳисобланди.

Ғўза майдонларидан 21,7 минг гектари навдорлик кўрсаткичлари стандарт талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, уруғлик олиш учун яроқсиз деб топилди.

2026 йил ҳосили учун қайта ишланган уруғлик донлардан 3,2 минг тоннаси сифатсиз экани аниқланиб, экилиши ва сотилиши тақиқланди. Шу кунга қадар 207,5 минг тонна уруғлик донга экинбоплик сертификати берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:34

    Чинозда йўлни тўсиб, тартибсизлик уюштирганлар қамалди

    Ҳар икки фуқаро ҳам жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

    'Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 22:05

    Олим Сулаймоновга жиноий иш очилди

    Унга нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 21:04

    Энди Instagram’да вояга етмаганлар учун янги чеклов жорий этилади

    “13+” чеклов тизими 18 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга тааллуқли.

    'Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 20:04

    Пойтахт ва шаҳарларда патруль-пост бўлинмалари хизмат итларидан фойдаланишни бошлади

    Улардан хиёбонлар, истироҳат боғлари ва бозорлардаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

    'Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 18:28

    Ўтган ойда гўшт нархи рекорд даражада ошди

    Прогнозларга кўра, келаси ойда дон ишлаб чиқариш, истеъмол, захиралар ва савдо ҳажми ортиши мумкин.

    'Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 14.10.2025 18:04

    Мактаб котибаси 3-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани юзасидан муносабат билдирилди

    Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланиб, айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.