АсосийДунё

Зелениский Трамп билан яна нимани муҳокама қилади?

Икки давлат етакчисининг навбатдаги учрашув куни маълум қилинди.

'Зелениский Трамп билан яна нимани муҳокама қилади?'ning rasmi

Украина президенти Владимир Зеленский 17 октябрь куни Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишини маълум қилди. Бу Трампнинг Зеленский билан Вашингтонда йил бошидан буён учинчи учрашуви бўлади.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, музокараларда ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Украинанинг узоқ масофали зарбалар бериш имкониятлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, у Америка мудофаа ва энергетика компаниялари вакиллари ҳамда АҚШ Конгресси аъзолари билан учрашишини қўшимча қилди.

Axios портали манбаларга таяниб ёзишича, Трамп ва Зеленский музокараларининг мавзуларидан бири Киевга Tomahawk қанотли ракеталарини топшириш бўлиши мумкин. “Телефон орқали муҳокама қилиш мумкин бўлмаган айрим масалалар бор”, — деди нашр суҳбатдошларидан бири.

Ўтган якшанба куни Трамп журналистларга Зеленский билан дам олиш кунлари бўлиб ўтган телефон суҳбатида АҚШ Украинага Tomahawk ракеталари ва Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш имкониятини муҳокама қилганини айтганди.

Трампнинг таъкидлашича, у Россия президенти Владимир Путин билан Tomahawk ракеталарини етказиб бериш масаласини муҳокама қилиши мумкин.

“Томаҳаwкълар улар томонга учиб келишини хоҳлашяптими? Ўйламайманки… Мен унга айтардим: агар бу можаро ҳал қилинмаса, мен Украинага Tomahawk ракеталарини бераман”, — дейди Америка етакчиси.

Узоқ масофали ракеталар Украинага Россиянинг ичкарисидаги нишонларни, жумладан, Москвани нишонга олиш имконини беради, дея таъкидлайди Axios.

Кремль вакили Дмитрий Песков аввалроқ Кремль Украинага Tomahawk етказиб бериш имкониятидан хавотирда эканини, чунки бу ракеталар ядровий каллакларни ташишга қодир эканини айтганди.

Путин, ўз навбатида, Tomahawk ракеталаридан фойдаланиш АҚШ ҳарбийларининг бевосита иштирокини талаб қилишини ва бундай кескинлашув АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказишини таъкидлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда яна болалар ўлимига сабаб бўлувчи сироплар аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 08:47

    Ҳиндистонда яна болалар ўлимига сабаб бўлувчи сироплар аниқланди

    ЖССТ маълумотига кўра, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилаётган COLDRIF, Respifresh TR ва ReLife сиропларидан диэтиленгликол (DEG) моддаси топилган.

    'Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик битими тузилди. Киевда ҳам тинчликка умид пайдо бўлдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:36

    Исроил ва ҲАМАС ўртасида тинчлик битими тузилди. Киевда ҳам тинчликка умид пайдо бўлдими?

    Украина фуқаролари Россия билан келишув эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

    'Мадагаскарда давлат тўнтариши: президент қочиб кетди, ҳокимият ҳарбийлар қўлида'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:10

    Мадагаскарда давлат тўнтариши: президент қочиб кетди, ҳокимият ҳарбийлар қўлида

    Уч ҳафта давом этган оммавий норозиликлардан сўнг Мадагаскарда ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтди.

    'Бугун ҳаво ҳарорати қандай бўлади?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:39

    Бугун ҳаво ҳарорати қандай бўлади?

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 32 даража иссиқ бўлади.

    'Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди'ning rasmi

    Дунё 14.10.2025 17:20

    Черногория ҳукумати Арманистон, Ўзбекистон ва Миср фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди

    Ушбу қарор 2025 йил 9 октябрь куни Черногория Вазирлар Маҳкамасининг бош вазири раислигида бўлиб ўтган сессияда қабул қилинган.