Бугун, 16 октябрь куни 2025 йилги U-20 Жаҳон чемпионатининг финалчилари маълум бўлди — ҳал қилувчи баҳсда Марокаш ва Аргентина терма жамоалари ўзаро куч синашади.
Марокаш ярим финалда Францияни асосий вақтда 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида (5:4) енгди. Аргентина esa Колумбия устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Маълумот учун, мусобақанинг финал учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион — 2023 йилги финалда Италияни мағлуб этган Уругвай терма жамоаси.