АҚШда ҳукуматнинг вақтинча фаолиятсизлиги — “шатдаун” туфайли иқтисодиёт кунига 15 миллиард доллар зарар кўриши мумкин. Бу ҳақда Молия вазири Скотт Бессент 15 октябрь куни CNBC форумида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “шатдаун” икки ҳафтага чўзилса, иқтисодий йўқотишлар янада ортиши эҳтимолдан холи эмас. Сенат ҳукуматни 21 ноябргача молиялаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилолмагани вазиятни янада мураккаблаштирди.
1 октябрдан бошланган “шатдаун” натижасида авиарейслар кечикмоқда ва йирик аэропортлар фаолияти издан чиқмоқда. Ньюарк, Чикаго О’Хара, Даллас каби аэропортлар энг кўп зарар кўрганлар қаторида.