АсосийЖамият

Тошкент Осиёнинг саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди

Янги “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси ва “Замонавий санъат маркази” галереясининг очилиши шаҳарни ҳам қадимий анъаналар, ҳам замонавий бадиий ҳаёт билан танишиш имконини яратган.

'Тошкент Осиёнинг саёҳат қилиш учун энг яхши манзиллари рўйхатига киритилди'ning rasmi

Тошкент Condé Nast Traveler халқаро сайёҳлик журнали томонидан “2026 йилда Осиёда саёҳат қилиш учун энг яхши жойлар” рўйхатига киритилди.

Журнал томонидан эълон қилинган рейтингда қайд этилишича, шаҳар ўзининг тарихи ва замонавийликнинг ноёб уйғунлиги билан сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу ерда қадимий мадрасалар ва бозорлар янги маданий майдонлар билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, саёҳатчилар учун бой ва ўзига хос муҳит яратади.

Нашрда Тошкент Марказий Осиёнинг маданий туризм марказига айланиб бораётгани таъкидланган. Янги “Ислом цивилизацияси маркази” мажмуаси ва “Замонавий санъат маркази” галереясининг очилиши шаҳарни ҳам қадимий анъаналар, ҳам замонавий бадиий ҳаёт билан танишиш имконини яратувчи масканга айлантириши айтилган.

Сайёҳлар тарихий ёдгорликларга экскурсиялар билан замонавий кўргазма ва тадбирларга ташрифни бирлаштириш имкониятига эга бўлади. Бугунги кунда Тошкент сайёҳларни нафақат Ўзбекистоннинг гўзал масканларига йўналтирувчи бошланғич нуқта сифатида, балки мустақил сайёҳлик йўналиши сифатида ҳам жалб қилмоқда.

Шаҳар бой маданий дастур ва Марказий Осиё пойтахтининг ўзига хос муҳитини тақдим этиб, янги таассуротлар ва одатий бўлмаган саёҳатларни излайдиганлар учун албатта бориб кўриш лозим бўлган манзилга айланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонга деярли 90 фоиз автомобиль Хитойдан кириб келмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:57

    Ўзбекистонга деярли 90 фоиз автомобиль Хитойдан кириб келмоқда

    Ўзбекистонга энг кўп енгил автомобиль етказиб берган ТОП-10 давлатлар номлари эълон қилди.

    'Тошкентда аёлни таъқиб қилаётган эркакка нисбатан чора кўрилмаяпти'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Тошкентда аёлни таъқиб қилаётган эркакка нисбатан чора кўрилмаяпти

    Тошкент шаҳрида уч фарзанд ҳамда онаси собиқ турмуш ўртоғи томонидан мунтазам таҳдид ва зўравонликка дуч келмоқда.

    'Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли даромадлари энг паст ва энг юқори?'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 21:38

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли даромадлари энг паст ва энг юқори?

    9 ой ҳолатига фуқароларнинг умумий даромадлари 825,3 триллион сўмни ташкил этди.

    '“Туркистон”нинг юрагида кeчган икки кун'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 20:00

    “Туркистон”нинг юрагида кeчган икки кун

    ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясида Туркия Республикасининг вакили сифатида она “Туркистон”нинг юраги — Ўзбекистонда бўлиш бизни ўзгача ҳаяжонга солди.

    'Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзон кузатилади'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 09:31

    'Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЗИЛ билан электр устунга урилди'ning rasmi

    Жамият 04.11.2025 09:15

    Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, ЗИЛ билан электр устунга урилди

    Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.