АсосийЖамият

Сирдарёда машина ўғирлаб, ИИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган икки нафар йигит қамалди

Суд ҳукми билан улардан бири 9,5 йил, иккинчиси эса 15,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

'Сирдарёда машина ўғирлаб, ИИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган икки нафар йигит қамалди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида 18 ёшли икки йигит Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минилган Cobalt автомобилини ўғирлаб, Бўка туманида ИИБ тезкор ходимини пичоқ билан жароҳатлашди.

Суд ҳукми билан улардан бири 9,5 йил, иккинчиси эса 15,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Воқеа 1 августдан 2 августга ўтар кечаси содир бўлган. Йигитлар машинани ўғирлаш вақтида тезкор ходим Нурбек Шодиэвга жароҳат етказган, сўнгра бошқа транспорт воситасини олиб қочишган.

Суд уларни Жиноий кодекснинг бир нечта моддалари бўйича айбли деб топди.

    Бошқа янгиликлар