АсосийДунё

АҚШ ҳукумати 36 кундан бери ишламаяпти

Конгресс бюджет масаласида келиша олмагани сабабли ҳукумат фаолияти тўхтаб, минглаб ходимлар маошсиз қолган.

'АҚШ ҳукумати 36 кундан бери ишламаяпти'ning rasmi

1 октябрдан бери давом этаётган  “shutdown” АҚШ тарихидаги энг узоқ ҳукумат инқирозига айланди.

Демократлар паст даромадли аҳолига тиббий суғурта субсидиясини сақлаб қолишни истаса, республикачилар бу ташаббусни бюджет учун ортиқча харажат деб ҳисобламоқда.

Натижада федерал идоралар қисман ёпилган, транспорт тизими ва ижтимоий хизматлар фаолияти издан чиқмоқда.

Мутахассислар шатдаун узоқ давом этса, иқтисодиётга миллиардлаб доллар зарар етишини огоҳлантирмоқда.

    Бошқа янгиликлар