АсосийЖамият

Ўзбекистонда тоғ-кон ва ишлаб чиқариш саноатида 162 трлн сўмдан ортиқ инвестиция ўзлаштирилди

Ишлаб чиқариш саноатида эса энг юқори “нуқта” 121,2 триллион сўм билан 2025 йилда кузатилди.

'Ўзбекистонда тоғ-кон ва ишлаб чиқариш саноатида 162 трлн сўмдан ортиқ инвестиция ўзлаштирилди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг илк 9 ойида тоғ-кон ва ишлаб чиқариш саноатига қанча инвестиция ўзлаштирилганини очиқлади.

Қайд этилишича, январь-сентябрь ушбу соҳаларда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 162,3 триллион сўмга етган.

Сармояларнинг асосий қисми, яъни 13,3 фоиз тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим ишлаб чиқариш ҳамда 10,7 фоиз табиий газ қазиб олиш ҳисобига тўғри келган.

Тоғ-кон йўналишида кўрсаткичларнинг 5-йиллик динамикасида энг юқори ҳажм, 47,9 триллион сўм 2024 йил да кузатилган. Шунингдек, 2021 йилда инвестициялар ҳажми 13,8 триллион сўм бўлган, 2022 йилда эса 11,2 триллион, 2023 йилга келибгина сезиларли ўсиш кузатилган ва маблағлар 21,3 триллион сўмни ташкил қилган.

Ишлаб чиқариш саноатида эса энг юқори “нуқта” 121,2 триллион сўм билан 2025 йилда кузатилди. Ўтган йилда ўзлаштирилган сармоялар 100,7 триллион сўм бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узилмайди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 22:04

    Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узилмайди

    2025 йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб чиқиндидан қарзи бор хонадонлар электр таъминотидан узиб қўйилиши ҳақида хабарларга аниқлик киритилди.

    'Канада ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 21:51

    Канада ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

    Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни муваффақиятли якунланди.

    '“Тоштурма” хиёбони қурилиши нега кечикмоқда?'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 16:14

    “Тоштурма” хиёбони қурилиши нега кечикмоқда?

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳокимлик жавоб берди.

    'Энди “ишончсиз” банклар очиқланади'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 12:17

    Энди “ишончсиз” банклар очиқланади

    Ўзбекистон банк тизимида киберхавфсизлик баҳоси жорий этилади.

    'Сирдарёда машина ўғирлаб, ИИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган икки нафар йигит қамалди'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 11:46

    Сирдарёда машина ўғирлаб, ИИБ ходимини пичоқ билан жароҳатлаган икки нафар йигит қамалди

    Суд ҳукми билан улардан бири 9,5 йил, иккинчиси эса 15,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    'Аттестация синовларида “товуқ қаерда тухум қўяди?” деган савол тушдими?'ning rasmi

    Жамият 06.11.2025 09:14

    Аттестация синовларида “товуқ қаерда тухум қўяди?” деган савол тушдими?

    Тармоқларда муҳокамага айланган ушбу ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.