АсосийЖамият

Канада ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни муваффақиятли якунланди.

'Канада ҳам Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади'ning rasmi

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида Канда ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича протоколларини имзолади. Бу ҳақда 5 ноябрь Ўзбекистоннинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азиз Урунов ўзининг ЛинкедИньдаги саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, ташкилотга аъзо бўлиш учун яна 3 та давлат қолган, лекин улар қайси давлатлар эканлигига очиқлик киритмаган.

 “Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 11-йиғилиши доирасида Ўзбекистон Канада ва Панама билан икки томонлама бозорларга кириш бўйича музокараларни муваффақиятли якунлаб, тегишли баённомаларни имзолади”, — дея ёзади у ўзининг саҳифасида.

У Канада ва Панама делегацияларига Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидаги самарали ҳамкорлик ва конструктив музокаралари учун миннатдорчилик билдирди.

    Бошқа янгиликлар