FIFA 2025 йилги “The Best” мукофоти доирасида “Йилнинг энг яхши мураббийи” ва “Йилнинг энг яхши эркаклар дарвозабони” номинациялари бўйича номзодлар рўйхати маълум қилинди.
Энг яхши мураббий учун номзодлар (7 нафар):
Луис Энрике (ПСЖ), Ханси Флик (“Барселона”), Микель Артета (“Арсенал”), Энцо Мареска (“Челси”), Арне Слот (“Ливерпуль”), Роберто Мартинес (Португалия терма жамоаси), Хавьер Агирре (Мексика терма жамоаси).
Энг яхши дарвозабон номзодлари (8 нафар): Алисон Бекер (“Ливерпуль”), Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”), Жанлуижи Доннарумма (“ПСЖ” / “Манчестер Сити”), Эмилиано Мартинес (“Астон Вилла”), Мануэль Нойер (“Бавария”), Давид Рая (“Арсенал”), Ян Зоммер (“Интер”), Войцех Щенсный (“Барселона”).
Номзодлар FIFA экспертлари томонидан 2024 йил 11 августдан 2025 йил 2 августгача бўлган ўйин натижалари асосида танлаб олинди. Овоз бериш жараёни аллақачон бошланган ва 28 ноябргача давом этади.






