АсосийЖамият

Green Card учун ариза бериш тартибида ўзгаришлар бўлади

АҚШ Давлат департаменти DV-2027 (Diversity Visa) лотереясида иштирок этиш тартибига техник ўзгаришлар киритаётганини маълум қилди.

'Green Card учун ариза бериш тартибида ўзгаришлар бўлади'ning rasmi

Ўзгаришлар дастур мазмунига эмас, балки ташкилий жараёнларга тегишли.

DV-2027 натижаларини рўйхатдан ўтказиш ва эълон қилишнинг бошланиш саналари тез орада маълум қилинади. Виза топшириш муддати эса ўзгаришсиз қолади — 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 30 сентябргача.

Шунингдек, 2025 йил 16 сентябрдан бошлаб лотереяда қатнашиш учун ҳар бир иштирокчи 1 доллар тўлов амалга оширади. Бу чора сохта аризалар ва фирибгарлик ҳолатларини камайтиришга қаратилган.

2025 йилда Ўзбекистон 5,5 минг ғолиб билан Green Card лотереясининг энг юқори натижасини қайд этган. Кейинги ўринларда Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон жойлашган.

Green Card — чет эл фуқароларига АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи расмий ҳужжат ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.