Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат тахминан 17:20 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент–Термиз” автомобиль йўлининг 1257-чақириғида Nexia-2 ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Автоҳалокат оқибатида бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна икки нафар фуқаро тан жароҳати билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






