Туркия Бош прокуратураси маълумотига кўра, умумий ҳисобда 37 нафар шахс, жумладан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Исраэл Кацга нисбатан ҳибсга олишга ордер берилган.
Айбловларга кўра, улар Ғазо секторидаги оммавий бомбардимонлар, тинч аҳолининг ҳалок бўлиши ва гуманитар ёрдам етказилишини тўсиш учун жавобгар ҳисобланмоқда.
Прокуратура мазкур ҳаракатларни геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар сифатида баҳолаган. Туркия расмийлари тергов ишлари халқаро ҳуқуқ нормалари ва БМТ конвенцияларига мувофиқ олиб борилаётганини маълум қилган.






