АсосийЖамият

ЮНЕСКО раҳбари Бухорога ташриф буюрди

Ташкилотнинг янги Бош директори Холид Ал-Анани 9 ноябрь куни Бухоро биенналесида иштирок этди.

'ЮНЕСКО раҳбари Бухорога ташриф буюрди'ning rasmi

У ташриф давомида Ўзбекистоннинг маданий ташаббусларини юқори баҳолаб, ЮНЕСКО санъат орқали халқаро мулоқотни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ал-Анани биеннале экспозицияларини кўздан кечириб, ундаги бадиий ёндашувлар хилма-хиллиги ва замонавий санъатнинг тарихий муҳит билан уйғунлигини эътироф этди.

Бухоро биенналеси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган бўлиб, анъана ва инновацияларни бирлаштирган ҳолда ижодкорлар учрашуви учун майдон яратмоқда.

    Бошқа янгиликлар