АсосийЖамият

Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади

Паст Дарғом туманида аёл алимент бўйича қарзни ўз ҳисобига тўлаб, 15 суткага қамалган турмуш ўртоғини озод эттирди.

'Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади'ning rasmi

Паст Дарғом туманида ноодатий ҳолат содир бўлди. Суд қарорига кўра, аёлнинг турмуш ўртоғи алимент тўламагани учун 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Бир неча кун ўтгач, турмуш ўртоғисиз рўзғор юритиш қийинлашганини ҳис қилган аёл алимент қарзини тўлиқ қоплаб берди. У бешинчи куниёқ судга мурожаат қилди ва суд қарорни бекор қилиб, эрни озод этди.

Мажбурий ижро бюроси маълумотига кўра, ҳозир оила ярашган ва фарзандлар тарбиясига биргаликда эътибор қаратмоқда.

    Бошқа янгиликлар