АсосийЖамият

Тошкент вилоятида милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади

Жабрланувчининг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланди.

'Тошкент вилоятида милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Оҳангаронда бўлгани айтилган милтиқ кўтарган эркак дўконга кириб, сотувчи аёлни жароҳатлагани акс этган видео тарқалди. Видеода эркак қўлида милтиқ билан дўконга кириб, бақир-чақир қилгани ва бошқа бир харидор эркакни қурол билан ургани кўринган. Харидор чиқиб кетгач, растадан ўтиб, сотувчи аёл бошига милтиқ билан жароҳат етказган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ов қуроли мусодара қилинган.

Аниқланишича, 22 октябрь куни, туманнинг "Кўксарой" МФЙ ҳудудида яшовчи 33 ёшли Р.Қ (эркак), шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш (аёл)нинг ёнига, ўзига тегишли ов қуроли, (2021 йилдан, Овчилик жамиятига аъзо) билан келиб, ўрталаридаги низо сабабли аёлга таҳдид қилган ва уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан, ҳудудий ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи фуқаро терговга жалб қилинган.

Унга 2021-йилдан берилган овчилик гувоҳномаси бекор қилиниб, ТОЗ-34 русумли ов қуроли мусодара қилинган.

Жабрланувчи, Н.Ш (аёл)нинг олган тан жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, аёлда (соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган) енгил тан жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.

Ҳозирги кунда ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан тўлиқ назоратга олиниб, Оҳангарон тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Темирйўлда йўловчи ташиш ҳажми камида икки баробар оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:45

    Темирйўлда йўловчи ташиш ҳажми камида икки баробар оширилади

    Республика бўйлаб шаҳарлар атрофида қатнайдиган поездлар ҳаракатини фаоллаштириш мақсадида мавжуд 40 та йўналишга қўшимча яна 15 та янги йўналиш очиш таклиф қилинди.

    'Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:28

    Чироқчида фуқаронинг уйидан 21 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси топилди

    ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида икки марта судланган шахснинг уйидан 20 килограмм 658 грамм марихуана мусодара қилинди.

    'Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:43

    Самарқандлик аёл эрини қамоқдан қутқариш учун алимент қарзини ўзи тўлади

    Паст Дарғом туманида аёл алимент бўйича қарзни ўз ҳисобига тўлаб, 15 суткага қамалган турмуш ўртоғини озод эттирди.

    'Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Давлат раҳбарининг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласи эълон қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари ўзаро ишонч ва дўстлик асосида ҳамжиҳатликнинг янги босқичига қадам қўймоқда.

    'Инфляция 2027 йилгача 5 фоизгача туширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Инфляция 2027 йилгача 5 фоизгача туширилади

    Ўзбекистон ҳукумати кейинги икки йилда нархлар ўсишини босқичма-босқич камайтиришни мақсад қилган.

    'Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг янги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2025 20:05

    Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКОнинг янги бош директорини қабул қилди

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Ҳолид ал Ананийни юксак лавозимга сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақият тилади.