АсосийСпорт

“Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди

Туркияда футболчилар орасидаги ноқонуний пул тикиш бўйича кенг қамровли тергов давом этмоқда.

'“Галатасарай” футболчиси пул тикиш можароси сабаб терма жамоадан четлатилди'ning rasmi

Туркия футбол федерацияси (ТФФ) мамлакатда давом этаётган пул тикиш бўйича тергов доирасида гумонланаётган “Галатасарай” ҳимоячиси Эрен Элмалини миллий терма жамоа таркибидан чиқариб ташлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Turkiye Today” нашри хабар берди.

ТФФ баёнотига кўра, 1024 нафар футболчи Интизом кодексининг 57-моддаси асосида эҳтиёт чораси сифатида Профессионал футбол интизом кенгашига юборилган. Федерация профессионал лигаларда ўйинчиларнинг ноқонуний гаров фаолияти билан боғлиқ далиллар аниқланганини маълум қилди.

Элмалидан ташқари, Иззет Челик (U-21) ва Эге Албайрак (U-19) ҳам ўз терма жамоалари таркибидан вақтинча четлатилган.

24 ёшли Эрен Элмали ижтимоий тармоқлар орқали берган баёнотида терговга тортилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, воқеа “тахминан беш йил аввалги” бир ўйинга қўйилган битта гаров билан боғлиқ:

“Менинг исмим жамоам билан боғлиқ бўлмаган бир учрашувга тикланган битта гаров туфайли тилга олинган. Ўшандан бери мен пул тикиш фаолияти билан мутлақо шуғулланмаганман”, — деди футболчи.

Тергов ТФФ томонидан футболчилар ўртасидаги ноқонуний пул тикиш амалиётига қарши олиб борилаётган кенг қамровли кампаниянинг бир қисми ҳисобланади. Расмийлар ҳозирча иш тафсилотларини тўлиқ ошкор этмаган, лекин суриштирув турк футболи тарихидаги энг йирик интизомий ишлардан бири сифатида қайд этилмоқда.

Маълумот учун, Эрен Элмали Туркия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати саралашида 3 та учрашувда майдонга тушган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради'ning rasmi

    Спорт Бугун 11:18

    Бугун Ўзбекистон МТЖ Мисрга қарши баҳс олиб боради

    Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 21:00 да бошланади.

    'Ямаль Испания терма жамоасидан чиқарилди'ning rasmi

    Спорт 12.11.2025 11:38

    Ямаль Испания терма жамоасидан чиқарилди

    “Барселона” футболчиси Ламин Ямаль тиббий муолажадан сўнг Испания терма жамоаси сафида майдонга туша олмайди.

    'Кападзе Индонезия миллий жамоасида иш бошлаши мумкин'ning rasmi

    Спорт 11.11.2025 19:23

    Кападзе Индонезия миллий жамоасида иш бошлаши мумкин

    У индонезиялик спорт таҳлилчиси билан суҳбатда Индонезия миллий жамоасини бошқаришга тайёрлигини маълум қилган.

    'Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди'ning rasmi

    Спорт 10.11.2025 19:32

    Тeмур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига хайрлашув мактуби ёзди

    Бу йиллар ҳиссиётлар, ғалабалар ва унутилмас тажрибалар билан тўла бўлди — Кападзе

    'Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи'ning rasmi

    Спорт 10.11.2025 15:28

    Месси 400-ассист маррасига етди — тарихдаги иккинчи футболчи

    9 ноябрь куни бўлиб ўтган MLS плей-офф баҳсида “Интер Майами” ўз майдонида “Нэшвилл”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.