АсосийДунё

NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди

Blue Origin ракетаси Марсга йўналтирилган икки зондни орбитага чиқарди.

'NASA Марсга йўл олди: “New Glenn” муваффақиятли учирилди'ning rasmi

13 ноябрь куни Флоридадаги Канаверал космодромидан “New Glenn” оғир юк ташувчи ракетаси учирилди.

У NASA буюртмасига биноан Rocket Lab ишлаб чиққан икки EscaPade зондини Ер орбитасига олиб чиқди. Зондлар Марс атрофидаги фазо муҳити, иқлим тарихи ва атмосферасининг йўқолиш сабабларини ўрганади.

Бу Blue Origin учун муҳим босқич: компаниянинг биринчи тижорий парвозида ракета биринчи босқичи Атлантика океанидаги сузувчи платформага муваффақиятли қўнди. “New Glenn” 2016 йилдан бери ишлаб чиқилмоқда ва 45 тоннагача юкни орбитага етказиш имкониятига эга.

    Бошқа янгиликлар