АсосийСпорт

Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади

Ўйин Ўзбекистон вақти билан 20:45 да бошланади.

'Бугун Ўзбекистон МТЖ Хорватияга қарши майдонга тушади'ning rasmi

Бугун, 15 ноябрь куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Хорватияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 20:45 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Панамани йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга йўл олган эди.

    Бошқа янгиликлар