АсосийЖамият

Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди

3 аёл қиймати 200 млн сўм бўлган тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб киришга уринаётганда ушланди.

'Андижонда ички аъзоларига тақинчоқ яширган аёллар қўлга тушди'ning rasmi

Андижонда 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди, деб хабар бермоқда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Андижон аеропортида халқаро йўналишлар бўйича парвозлар йўлга қўйилиши билан бирга, божхона назорати жараёнида қонунбузарликларнинг олди олинмоқда. Хусусан, Истанбул–Андижон йўналиши билан учиб келган бир гуруҳ йўловчилар божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Белгиланган тартибда ўтказилган шахсий кўрик давомида уч нафар аёл томонидан умумий оғирлиги 225,3 грамм бўлган тайёр заргарлик буюмларини ички аъзоларига яширган ҳолда олиб киришга урингани аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди. Дастлабки баҳолашга кўра, ушлаб қолинган тақинчоқларнинг қиймати 200 миллион сўмни ташкил этади. Тақинчоқлар вақтинча сақловга олинган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:33

    Президент Маданият ва санъат ходимларини табриклади

    Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

    'Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Синдаров тарих ёзди: Номзодлар турнири муддатидан олдин ютилди

    Энди у жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради.

    'Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:57

    Нефть-газ соҳасидаги чоралар юзасидан президентга ҳисобот берилди

    Қазиб чиқаришни барқарорлаштириш, йўқотишларни камайтириш ва янги технологияларни жорий этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

    'Доллар расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 12:28

    Доллар расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 09:44

    Туркияда лицейда қуролли ҳужум: ўнлаб кишилар жароҳатланди

    Ҳозирда вазият тўлиқ назорат остида. Ҳодиса юзасидан кенг қамровли тергов ишлари олиб борилмоқда.

    '“Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди'ning rasmi

    Жамият 14.04.2026 07:54

    “Эл-юрт умиди” стипендиати вафот этди

    Буни жамғарма матбуот котиби Элвина Мустафина Drakchi.uz’га маълум қилди.