АсосийСиёсат

Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Президентларни "Тошкент-Ҳумо" халқаро аэропортида кузатиб қўйди.

'Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди'ning rasmi

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунига етди. Тошкентда Марказий Осиё мамлакатларининг тарихий саммити якунланди

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон Президентлари иштирокида ўтган Маслаҳат учрашувида давлат раҳбарлари Озарбайжон Республикасини ушбу форматга тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилдилар. 

Учрашувда сўзга чиққан иштирокчи мамлакатлар етакчилари минтақавий шерикликни янада мустаҳкамлаш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурдилар. Якунда кўп томонлама ҳужжатлар имзоланди. 

Саммит доирасида 15 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашувлар ўтказди. Шу куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифининг асосий тадбирлари бўлиб ўтди. 

Тадбир дастуридаги воқеалар якунлангач, “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Озарбайжон Президентларини самимий кузатиб қўйди. Улар ўз юртларига жўнаб кетдилар. 

Эртага, 17 ноябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга давлат ташрифининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди'ning rasmi

    Сиёсат 14.04.2026 10:53

    Тоқаев Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзди

    Унда нималар ҳақида сўз борган?

    'Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади'ning rasmi

    Сиёсат 12.04.2026 17:29

    Амир Темур мероси бўйича халқаро конференция қатнашчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллади

    Темурийлар буюк меросини янада чуқур ўрганиш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди

    'Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 14:49

    Мирзиёев ва Тоқаев Бухородаги йирик тўқимачилик корхонаси билан танишди

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқараётган замонавий корхона фаолиятини кўздан кечирди.

    'Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 10:37

    Тоқаев ва Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳда дуо қилинди.

    'Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади'ning rasmi

    Сиёсат 11.04.2026 09:08

    Тоқаев Бухорога келди: етакчилар музокара ўтказади

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан мамлакатга келди.

    'Саида Мирзиёева АҚШда Бен Блек билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.04.2026 05:16