Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 14:05 да Самарқанд шаҳрининг "Нодирабегим" ва "Чўлпон" кўчалари кесишмасида содир бўлган.
Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлга чапга бурилиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Onix автомобилига йўл бермаган, натижада тўқнашув содир бўлган.
Ушбу ЙТҲ натижасида Damas'нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан улардан бири вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.






