АсосийЖамият

Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди

Дорилар далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

'Жиззахда кучли таъсир қилувчи 200 дан ортиқ дори билан қўлга олинган шахс фош қилинди'ning rasmi

“Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Жиззах вилояти ИИО ходимлари томонидан Заргарлик маҳалласида ўтказилган тадбирда ҳаракатланаётган фуқародан жами 210 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳужжатлаштириб олинди.

Текширув жараёнида у мазкур дориларни Тошкентда яшовчи “Н.Қ.”дан 2 млн 240 минг сўмга сотиб олгани аниқланган.

Шу боис пойтахтнинг Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 40 ёшли Н.Қ. ички ишлар бўлимига олиб келиниб, у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

У мулоқот чоғида 4 қути (жами 240 дона) капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб кетаётганини тан олган.

    Бошқа янгиликлар