АсосийЖамият

Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди

Осиё мамлакатларида ёғингарчилик ва тошқинлар оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани Ўзбекистон томонидан чуқур қайғу билан қабул қилинди.

'Ўзбекистон Таиланд, Индонезия ва Шри-Ланкадаги тошқинлар бўйича ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

ТИВнинг билдиришича, Индонезия, Таиланд ва Шри-Ланкада содир бўлган кучли ёғингарчилик ҳамда сув тошқинлари кенг талафотларга сабаб бўлган.

Ўзбекистон марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган, жароҳатланганларга эса тез шифо тилаган.

Ушбу мамлакатлардаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари фавқулодда вазият бўйича маҳаллий ҳокимиятлар билан доимий алоқада.

Ҳозирча қурбонлар ёки жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

    Бошқа янгиликлар