АсосийЖамият

Тошкент шаҳри ва вилоятида 205 минг литрдан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди

Шунингдек, Сергели туманида ўрганилган 66 та газ тақсимлаш пунктидан 54 тасида белгиланган нормалардан ортиқча газ сизиб чиқиш ҳолати мавжудлиги ошкор бўлган.

'Тошкент шаҳри ва вилоятида 205 минг литрдан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри ва вилоятида заправкаларда назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.

Қайд этилишича, текширилган 70 та АЁҚШдан 146 та намуналар олинган. Таҳлиллар натижасида, 18 та ҳолатда 205 389 литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига мос келмаслиги, яъни сифатсиз экани маълум бўлган.

Қоидабузарликка йўл қўйган ёнилғи қуйиш шохобчаларига сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берилган.

Шу билан бирга, Сергели туманида ўрганилган 66 та газ тақсимлаш пунктидан 54 тасида белгиланган нормалардан ортиқча газ сизиб чиқиш ҳолати мавжудлиги ошкор бўлган. Уларнинг 23 таси жойида бартараф этилди.

    Бошқа янгиликлар