АсосийЖамият

Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёнғин видеоси бўйича расмий маълумот берилди.

'Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин чиқди'ning rasmi

Андижон вилояти ФВБга кўра, 2 декабрь куни соат 22:33 да Андижон туманидаги “Курама” МФЙда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тушган.

Ҳодиса жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи йўналтирилиб, улар 11 дақиқа ичида етиб борган. Ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган ва 23:30 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисми, шунингдек, бир қатор рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

ФВБ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Сабаб ва етказилган зарар миқдори ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар