АсосийБу қизиқ

Доллар курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

Унга кўра;

— доллар 31,45 сўмга ошиб, 11 912,38 сўм бўлди;

— евро 78,21 сўмга кўтарилиб, 13 873,16 сўм бўлди;

— рубль 0,30 сўмга ошиб, 153,39 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси кетма-кет икки кун пастлаб, 11 880,93 сўм бўлганди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 11 ойи давомида миллий валюта долларга нисбатан 7,88 фоиз, яъни 1018 сўмдан кўпроққа мустаҳкамланди.

2025 йил январь–октябрь ойларида сўмнинг хорижий валюталарга нисбатан алмашув курси 7 фоизга мустаҳкамланганди.

    Бошқа янгиликлар