Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро мундиал қуръаси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, жамоа ва мухлисларда ҳаяжон борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, рақиблар таркибини олдиндан башорат қилиш қийин, аммо қуръа натижалари Ўзбекистон учун қулай бўлишига умид катта.
5 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:00 да ўтадиган қуръа ташлаш маросими тарихда илк бор 48 та жамоа қатнашадиган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини белгилаб беради. Унда Ўзбекистон ҳам ўз рақибларини билиб олади.
Тадбирда ЎФА раҳбарияти, Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби ва FIFA таклифи билан ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этади.






