2025 йил 1 январдан бошлаб Грузия ҳудудига кирувчи чет эллик фуқаролар мажбурий тиббий суғуртага эга бўлиши шарт бўлади.
Янги тартибга кўра, амбулатория ёрдамлари учун камида 5 минг доллар, стационар ёрдам — жумладан бахтсиз ҳодисалар, тўсатдан келиб чиқадиган касалликлар ва тиббий эвакуация учун 30 минг долларлик суғурта полиси талаб этилади.
Суғурта полисини тақдим этмаганлар қоидабузар деб топилиб, 300 лари (тақрибан 110 доллар) жаримага тортилиши ёки мамлакатга киришдан маҳрум қилиниши мумкин.






