АсосийДунё

БМТ гуманитар эҳтиёж ошганига қарамай, ёрдам сўрови қисқартирилди

Маблағ танқислиги сабаб БМТ 2026 йил учун аввалгидан икки баравар кам — 23 миллиард долларлик гуманитар ёрдам сўраш билан чекланмоқда.

'БМТ гуманитар эҳтиёж ошганига қарамай, ёрдам сўрови қисқартирилди'ning rasmi

8 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти глобал гуманитар эҳтиёжлар рекорд даражада ошган бир пайтда ёрдам маблағлари кескин камайгани ҳақида маълум қилди. БМТ бу йил кутганидан анча кам — 2026 йил учун 23 миллиард доллар сўрашга мажбур бўлди. Reuters хабарига кўра, бунга АҚШ президенти Доналд Трамп ва бошқа йирик донорларнинг кескин қисқартиришлари сабаб бўлган.

23 миллиард долларлик сўров БМТни ўн миллионлаб муҳтожларга ёрдамни тўхтатишга мажбур қилмоқда — ташкилот энди фақат ҳаёти бевосита хавф остида қолган инсонларни устувор деб белгиламоқда.

“Биз ҳаддан ташқари босимдамиз. Молиявий таъминот етарли эмас, доимий ҳужум остидамиз. Гўё олов сари кетаётган тез ёрдам машинасимиз, аммо бакда ёқилғи тугаяпти”, — деди БМТнинг гуманитар ёрдам бўйича раҳбари Том Флетчер.

Ўтган йили БМТ 2025 йил учун 47 миллиард доллар сўраган, бироқ Трамп маъмуриятининг ва Германиянинг қисқартиришлари туфайли бу рақам кескин камайган. Ноябрь ҳолатига кўра, БМТ бор-йўғи 12 миллиард доллар олган — бу сўнгги 10 йилдаги энг паст кўрсаткич.

2026 йилги режа бўйича 87 миллион киши устувор тоифа сифатида белгиланган, бироқ умумий эҳтиёж 330 миллиондан ортиқ одамни қамраб олади. Маблағ бўлганда БМТ 33 миллиард долларга 135 миллион кишига ёрдам бера оларди.

Янги бюджетнинг 4 миллиард доллари Фаластин ҳудудларига, айниқса урушдан вайрон бўлган Ғазога йўналтирилади. Иккинчи йирик пакет Суданга, кейингиси эса Сурияга мўлжалланган.

Флетчернинг айтишича, дунё очарчилик, касаллик ва зўравонликлар кучайиши хавфи билан жуда қўрқинчли сценарийга яқинлашмоқда. Гуманитар агентликлар эса асосан Ғарб давлатларининг ихтиёрий бадалларига таянади.

АҚШ ҳали ҳам энг йирик донор бўлиб қолаётган бўлса-да, унинг улуши сўнгги йилларда учдан бир қисмдан 15,6 фоизгача камайган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:20

    Суданлик жангарилар уч ҳафта ичида неча нафар кишини ўлдиргани очиқланди

    Воқеалар аҳолининг ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилмоқда.

    'Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди

    Ҳодиса тасвирлари интернетда тез тарқалди.

    'Грузия 1 январдан чет элликлар учун мажбурий тиббий суғурта жорий қилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:41

    Грузия 1 январдан чет элликлар учун мажбурий тиббий суғурта жорий қилади

    Мамлакатга киришда турист ва меҳмонлардан амбулатория ҳамда стационар хизматларни ўз ичига олган суғурта полиси талаб этилади.

    'Бенин армияси ҳокимиятни эгаллаб, президентни ҳокимиятдан четлатди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 21:29

    'Ҳиндистондаги тунги клубда 25 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 15:15

    Ҳиндистондаги тунги клубда 25 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистоннинг Гоа штатидаги машҳур тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлгани айтилди.

    'Эрондаги марафонда ташкилотчилар пойгада иштирок этаётган аёллар ҳижоб киймаганлиги учун ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 07.12.2025 11:46

    Эрондаги марафонда ташкилотчилар пойгада иштирок этаётган аёллар ҳижоб киймаганлиги учун ҳибсга олинди

    Эрон расмийлари марафон ташкилотчиси ҳижобсиз аёлларни иштирок этишига рухсат берганлиги учун ҳибсга олинганини маълум қилди.